Бухоро вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида 18 июль куни давлатимиз раҳбари илгари сурган беш ташаббусга бағишланиб “Беш ташаббус – беш қанот” мавзусида тадбир ўтказилди.Тадбирда тўгарак аъзолари,ота-оналар ва марказ педагог ходимлари иштирок этишди.
Биринчи ташаббус бўйича “Тасвирий санъат” тўгараги аъзолари ўртасида беш ташаббусни бирлаштириб расм чизиш танлови бўлди.
Иккинчи ташаббус бўйича “Бадиий гимнастика” ва “Шахмат” тўгараклари аъзолари иштирокида спорт мусобақаси ўтказилди.
Учинчи ташаббус бўйича болаларнинг компьютер ва ахборот технологиялари бўйича саводхонлиги тезкор савол-жавоблар орқали аниқланди.
Тўртинчи ташаббус бўйича китобхон болалар иштирокида Пўлат Мўмин қаламига мансуб “Қовоқвойнинг саргузаштлари” пъесаси асосида саҳна кўриниши намойиш этилди ва “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилди.
Бешинчи ташаббус бўйича эса “Тўқиш” ва ”Мунчоқли безак” тўгараги аъзолари иштирокида “Эпли қиз” танлови ўтказилди.
Тадбир сўнгида беш ташаббус бўйича номинация ғолиблари Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. ”Ёш доирачилар” ва “Миллий рақс” тўгарак аъзолари ўз чиқишлари билан тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтишига ҳисса қўшдилар.