Билим ва ҳунар комилликка етаклар!

Вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида 30 май куни “Билим ва ҳунар комилликка етаклар!” мавзусида ўқув йили якуни бўйича байрам тадбири ўтказилди ва “Ёз концепцияси”га старт берилди. Тадбирда марказ тўгаракларига мунтазам қатнашадиган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари таклиф этилди. Тўгарак аъзолари кўл меҳнати билан тайёрланган ижодий ишлардан кўргазма ташкил этилди. Шунингдек, “Қизғалдоқ” рақс дастаси, “Доира”, “Тасвирий санъат” тўгараги аъзолари томонидан концерт дастури ва вилоят Қўғирчоқ театри актёрлари томонидан болалар учун мусиқий шоу ташкил этилди. Тадбир якунида 2018-2019 ўқув йилини якунлаган 300 нафар тўгарак аъзоларига тантанали равишда гувоҳномалар топширилди.