«Ижодкор болалар» фестивали вилоят босқичи

«Ижодкор болалар» фестивалининг вилоят босқичи

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи ташаббуси бўйича Республика халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 26 апрелдаги 141-сонли буйруғи асосида 17 май куни Бухоро вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида «Ижодкор болалар» фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Фестивалда вилоятдаги 14 та “Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак аъзоларидан, жами 84 нафарга яқин шаҳар, туман босқичи ғолиблари, 100 нафардан ортиқ томошабин ўқувчи ва ота-оналар иштирок этди. Фестиваль 6 йўналишда ташкил этилди. Унда ҳар бир йўналиш бўйича шаҳар ва туман босқичидан ғолибликни қўлга киритган 1 нафардан ўқувчи ёшлар ўз ижодий ишлари билан иштирок этдилар ва 2 соат давомида ижодий иш тайёрлаб беришди.
Тажрибали, малакали мутахассислардан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:
Автомодель йўналиши бўйича – Исроилов Саиджон – Ромитан туман “Баркамол авлод” болалар маркази, “Бошланғич техник моделлаштириш” тўгараги аъзоси,
Робототехника йўналиши бўйича – Рафиқов Ҳайдар – Шофиркон туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Автомодель” тўгараги аъзоси,
Либослар дизайни йўналиши бўйича – Ҳамроева Робия – Ғиждувон туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Либослар дизайни” тўгарак аъзоси,
Ёғоч ўймакорлиги йўналиши бўйича – Раджабов Азамат – вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази “Тасвирий санъат” тўгараги аъзоси,
Ландшафт дизайни йўналиши бўйича – Нуриддинова Нигина – Ғиждувон туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Ёш табиатшунос” тўгараги аъзоси,
Экодизайн йўналиши бўйича – Ҳамроева Нигина – Ромитан туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Ёш табиатшунос” тўгараги аъзоси 1-ўринга лойиқ деб топилдилар.
Фестивал ғолиблари вилоят “Баркамол авлод” болалар марказининг Дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар ва Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.