«Яшил чироқ -2019» мусобақаси
Таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчи-ёшлар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини тарғиб қилиш, “Йўл ҳаракати қоидалари” бўйича олаётган билимларини мустаҳкамлаш ва қоидаларни ўргатишни янада такомиллаштириш мақсадида .Бухоро вилоят ҳокимлиги ички ишлар бошқармаси, вилоят халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бошқармалари, вилоят “Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамияти”нинг 2019 йил 13 мартдаги “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Яшил чироқ” мусобақаларини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарори асосида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Яшил чироқ-2019” мусобақалари шаҳар, туман босқичи жорий йилнинг апрель –май ойларида ташкил этилди.
“Яшил чироқ-2019” мусобақасининг мактаб, маҳаллий ва ҳудудий босқичларида қатнашиб, ғолибликка эришган 13 та гуруҳ жорий йилнинг 15 май куни вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази биносида вилоят босқичида иштирок этишга муяссар бўлди. 78 нафар ёш автоназоратчиларнинг ўқув йили давомида йўл ҳаракати қоидаларини ўрганиш бўйича билимлари синовдан ўтказилди.
Жамоаларнинг сафда юриш тайёргарлиги, пиёдалар ҳаракатига оид саволлар, ёш велосипедчилар мусобақаси, регулировкачи сигналлар, гурух сардорлари беллашуви, макет ясаш бўйича беллашув, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, техника ижодиёти танлови, йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон ва “Яшил чироқ” ташвиқот гурухларининг чиқишлари Низом талаблари асосида тажрибали, малакали мутахассислардан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланиб борилди.
1-ўринга- Когон туман 9-сон мактаб ўқувчиларидан таркиб топган “Шер юраклар” жамоаси,
2-ўринга- Бухоро туман 6-сон мактаб ўқувчиларидан таркиб топган “Топқирлар” жамоаси,
3-ўринга-Вобкент туман 32-сон мактаб ўқувчиларидан таркиб топган “Чорраҳа” жамоаси лойиқ деб топилди.

Ғолиб жамоалар вилоят ҳокимлиги халқ таълими, вилоят ички ишлар бошқармалари, ҳамда вилоят “ Автомотоҳаваскорлар” кўнгилли жамиятининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар .
Ғолиб жамоа июнь ойида Сурхондарё вилоятида ўтказиладиган республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини олишга муяссар бўлди.