«Хонада учувчи самолёт моделлари» Республика мусобақасининг Бухоро вилоят босқичи 2018 йил 13 декабр куни ўтказилди.

20181213_131908 20181213_125358 20181213_125304 20181213_125252 20181213_125104 20181213_125031 20181213_124644 20181213_124636 20181213_12432720181213_124125 20181213_124107 20181213_123853 20181213_123803 20181213_123751 20181213_123746 20181213_123740 20181213_123211 20181213_123156 20181213_123150 20181213_123140 20181213_123024 20181213_123024 20181213_131709 20181213_131638

«Хонада учувчи самолёт моделлари» Республика мусобақасининг Бухоро вилоят босқичи 2018 йил 13 декабр куни ўтказилди.               Ўқувчилар ўртасида фан ва техникани ривожлантиришнинг истиқболли йуналишларига мувофик техник воситалар ишини ўрганишни ташкил этиш ҳамда улар ўртасида техник ижодкорликни ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида ҳар бир туман, шаҳар «Баркамол авлод» болалар марказидан 3 нафардан ўқувчи ўзининг ижодий ишлари билан иштирок этишди.  Ҳакамлар хайъати томонидан иштирокчиланинг ижодий ишларида моделнинг кўрсатилган масштабга мослиги, шакли ва ранглари асл нусхасига мослиги, модел ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда моделнинг учиб туриш вақти инобатга олиниб қуйидагича баҳоландилар.«F-1-L» йуналиши буйича 1-ўрин – Сафоев Фаррух – Вобкент туман “Баркамол  авлод”  болалар       маркази    “Авиамодель”   тўгараги   аъзоси, 57-мактаб, 6-синф  ўқувчиси, «F-1-M» йуналиши буйича 1-ўрин – Нурмуродов Равшан – Ғиждувон туман “Баркамол  авлод”  болалар       маркази    “Авиамодель”   тўгараги   аъзоси, 57-мактаб, 10-синф  ўқувчиси, «F-1-E(N)» йуналиши буйича 1-ўрин – Нусратов Тимур – Ғиждувон туман “Баркамол  авлод”  болалар       маркази    “Ракетамодель”   тўгараги   аъзоси, 57-мактаб, 9-синф  ўқувчиси, 3 йўналиш буйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар вилоят «Баркамол авлод» болалар марказининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.