IMG_20181004_133352   IMG_20180929_115137   20180929_125148   20180926_134944   20180926_134402  20180926_101925

Вилоят “ Баркамол авлод” болалар марказида “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танловда вилоятда фаолият кўрсатаётган 14 та “Баркамол авлод” болалар марказларининг “Бадиий ижодиёт”, “Техник ижодиёт”, “Ўлкашунослик ва экология” йўналишида фаолият олиб бораётган тўгарак раҳбарларидан жами 42 нафар иштирокчилар иштирок этишди. Кўрик-танловда тўгарак раҳбарлар “Тест  топшириқлари”, “Тўгарак машғулотларини  ривожлантириш Концепцияси”, “Амалий машғулот”, “Тўгарак  фаолияти  самарадорлиги ” шартлар асосида беллашдилар.  Илғор иш тажрибалари, ўқувчи-ёшларни тўгаракларга жалб қилиш ва уларга  мактабдан ташқари таълим беришда тўгарак раҳбарларининг ижодий ташаббускорлиги ва изланувчанлиги, тизимга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, назарий ҳамда амлий билими, педагогик маҳорати ўрганилди. Тўгарак машғулотлари сифатини ошириш бўйича янгича тизими, ўқувчилар қамровини оширишнинг энг самарали усулларидан бирини амалиётга жорий қилиш механизми ҳамда жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, тўгаракларни ўтишнинг инновацион услублари тўғрисида ўз қарашлари бўйича беллашишдилар.

3 йўналиш бўйича 4 шарт асосида якуний натижалар ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра: “Бадиий ижодиёт” йўналишида I-ўрин Ғиждувон туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Ёғоч ўймакорлик” тўгарак раҳбари Усмонова Мафтуна, II-ўрин Когон шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази “Тасвирий санъат” тўгарак раҳбари Каримова Кумуш, III-ўрин вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази “Тасвирий санъат” тўгарак раҳбари Ходжаева Малика, “Энг билимдон тўгарак раҳбари” номинация Қоровулбозор туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Тўқиш” тўгарак раҳбари Ўринова Рамзия, “Энг моҳир тўгарак раҳбари” номинация Шофиркон туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Тўқиш” тўгарак раҳбари Саидова Зилола, “Энг яхши ғоя муаллифи” номинация Ромитан туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Ёш журналист ва нотиқ”тўгарак раҳбари Бахронова Камолалар тақдирландилар.

“Техник ижодиёт” йўналишида I-ўрин Ғиждувон туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Ракетамодель” тўгарак раҳбари Бақоев Шахбоз , II-ўрин Қоровулбозор туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Бошланғич техник моделлаштириш” тўгарак раҳбари Шамсиева Мохигул, III-ўрин Когон туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Компьютер саводхонлиги” тўгарак раҳбари Рахмонова Шахноза, “Энг ноанъанавий тўгарак ишланмаси муаллифи” номинация Пешку туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Компьютер саводхонлиги” тўгарак раҳбари Муяссарова Дилором, “Энг замонавий тўгарак раҳбари” номинация Жондор туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Компьютер саводхонлиги” тўгарак раҳбари Ашурова Гулрух, “Энг яхши ғоя муаллифи” номинация Бухоро туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Компьютер сервис хизмати” тўгарак раҳбари Жумаева Маликалар тақдирландилар.

“Ўлкашунослик ва экология” йўналишида I-ўрин Жондор туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Ёш табиатшунос” тўгарак раҳбари Шерова Шахло, II-ўрин Қоровулбозор туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Гулчилик” тўгарак раҳбари Саидова Нигора, III-ўрин Олот туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Ёш табиатшунос” тўгарак раҳбари Қутлиева Момохол, “Энг яхши концепция муаллифи” номинация Когон шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази “Ёш эколог” тўгарак раҳбари Хошимова Севара, “Энг зукко тўгарак раҳбари” номинация Когон туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Ёш эколог” тўгарак раҳбари Эгамова Дилором, “Энг яхши ғоя муаллифи” номинация Қоракўл туман “Баркамол авлод” болалар маркази “Ёш табиатшунос” тўгарак раҳбари Тўрақулова Севаралар тақдирландилар. “Баркамол авлод” болалар марказининг эсдалик совғалари билан мукофотландилар.