“Миллий қадриятлар-2018” кўргазмали фестивал-танловининг баёни ва бахолаш мезонлари

IMG_20180427_114507

    Ўзбекистон  Республикаси Халқ таълими вазирининг  2018 йил                 27 мартдаги “Миллий  қадриятлар” кўргазмали  фестивал-танловини  ўтказиш  тўғрисидаги  79-сонли буйруғи  билан тасдиқланган Низомга  мувофиқ  Бухоро  вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида 2018  йил           27  апрелда бўлиб  ўтган   “Миллий  қадриятлар” кўргазмали  фестивал-танловининг  вилоят босқичи

Б А Ё Н И

2018 йил 27 апрель куни  “Миллий  қадриятлар” кўргазмали  фестивал-танловининг  вилоят босқичи бўлиб ўтди. Фестивалда 14 та шаҳар ва туман , вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак аъзолари, умумтаълим мактаб ўқувчиларидан жами 126 нафар   шаҳар, туман  босқичи  ғолиблари  30  нафар  ўқитувчи  ва  тўгарак  рахбарлари, 100  нафардан  ортиқ  томошабин ўқувчи  ва ўқитувчилар  иштирок  этдилар.

Фестивал вилоят “Баркамол авлод” болалар  маркази тўгарак аъзолари томонидан “Миллий қадриятлар-қадрда” мавзусида тайёрланган концерт дастури билан бошланди. Ушбу концерт дастурида болалар ашула ва рақс гуруҳлари ўзларининг  Ватанни, баҳорни, тинчликни, бахтли болаликни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари билан фестивал иштирокчиларига  меҳмонларга кўтаринки кайфият бахш этдилар. Байрам дастуридан сўнг  фестивал-танловни Халқ таълими вазири ўринбосари Кенжаев Дилшод Муталиевич  кириш  сўзи  билан  бошлаб  берди. У барча  шаҳар, туман босқичи  ғолибларини табриклади ва  вилоят босқичига омад  тилади.

Болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятларини ривожлантириш, ўқувчилар ўртасида иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, улар онгида меҳнатсеварликни, миллий қадриятларга содиқликни, касб тайёргарлигининг дастлабки ўқув ва кўникмаларини сингдиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган фестивал 9 йўналишда ташкил этилди. Унда ҳар   бир йўналиш бўйича шаҳар ва туман босқичидан ғолибликни қўлга киритган 1 нафардан ўқувчи ёшлар ўз ижодий ишлари билан иштирок этдилар.

Тажрибали, малакали мутахассислардан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ қуйидаги иштирокчилар   ғолиб   деб  топилди.

                                 

 

 

                               I- Тасвирий  санъат  йўналиши  бўйича:

1-ўрин-Чориқулов Анварь Лазизжон ўғли-Шофиркон туман “Баркамол  авлод” болалар маркази тўгараги аъзоси, 38-мактаб 8-синф    ўқувчиси.

2-ўрин-Рахимов Шохруз-Ғиждувон туман “Баркамол  авлод” болалар     маркази  тўгараги  аъзоси   28-мактаб  8-синф  ўқувчиси.

3-ўринАшуров  Дилшод -Вобкент туман   15 -мактаб  7- синф ўқувчиси

 

II-Либослар дизайни йўналиши   бўйича:

1-ўрин-Рахматуллаева Зарина Олимжоновна —  Вилоят  “Баркамол   авлод”  болалар  маркази  тўгараги  аъзоси, 1- мактаб, 6-синф ўқувчиси

2-ўрин-Камолова Муҳаббат-Ромитан туман   “Баркамол   авлод”  болалар  маркази  тўгараги  аъзоси, 33-мактаб  9- синф  ўқувчиси

3-ўрин-Файзиева Гулида-Вобкент туман  “Баркамол   авлод”  болалар  маркази  тўгараги  аъзоси, 3-мактаб  8-синф  ўқувчиси

 

IIIМунчоқли безак йўналиши  бўйича:

1-ўрин-Махмудова Зайнура-Бухоро туман   “Баркамол   авлод”  болалар  маркази  тўгараги  аъзоси, 5-мактаб  7-синф ўқувчиси.

2-ўрин-Тешаева Зулфизар- вилоят  “Баркамол   авлод”  болалар  маркази

тўгараги  аъзоси, Бухоро  шаҳар  51-мактаб   9-синф  ўқувчиси.

3-ўрин-Бобожонова Нозима-Ромитан туман “Баркамол   авлод”  болалар   маркази  тўгараги  аъзоси, 18- мактаб    9- синф ўқувчиси

 

IV-Бадиий тўқиш йўналиши  бўйича:

1-ўрин-Юсупова Ферангиз-Жондор туман “Баркамол   авлод”  болалар

маркази  тўгараги аъзоси, Бухоро шаҳар 30-мактаб 7-синф  ўқувчиси.

2-ўрин-Ҳалимжонова Парвина-Жондор  туман  “Баркамол  авлод” болалар  маркази    тўгараги  аъзоси,  9-мактаб , 8-синф   ўқувчиси,

3-ўрин-Ойдинова СевиляҚоровулбозор туман  “Баркамол  авлод” болалар  маркази  тўгараги  аъзоси,  2- мактаб  9- синф ўқувчиси .

V-Дўппидўзлик йўналиши бўйича :

1-ўрин- Закиряева  Малика-вилоят  “Баркамол   авлод”  болалар          маркази   тўгараги  аъзоси,   14 –мактаб,  8-синф  ўқувчиси,

2-ўрин-Адизова Шахризода-Вобкент туман   “Баркамол   авлод”  болалар   маркази   тўгараги  аъзоси, 10–мактаб,  8-синф  ўқувчиси,

3-ўрин-Ахмадова Дилнора-Жондор туман  “Баркамол   авлод”  болалар  маркази  тўгараги  аъзоси , 21- мактаб  8 -синф  ўқувчиси.

 

 

VI-Гиламдўзлик йўналиши  бўйича :

1-ўринИкромов  Акбаршоҳ-Жондор  туман  33 — мактаб  4- синф  ўқувчиси,

2-ўрин-Гадоева Фарангиз-Қоракўл  туман  11- мактаб  6-синф    ўқувчиси,

3-ўрин-Худойбердиева Жасмина- Когон туман  21- мактаб  7- синф ўқувчиси

VII-Кулолчилик ва майда пластика йўналиши  бўйича :

1-ўрин- Чўлиев Мироншоҳ-Когон туман 17- мактаб, 8-синф ўқувчиси.

2-ўрин-Розиқова Паризода-Бухоро  шаҳар 16- мактаб 9- синф ўқувчиси.

3-ўрин-Тешаева Дилноза-Шофиркон туман  27 -мактаб  7 -синф  ўқувчиси.

VIII-Юмшоқ ўйинчоқ ва қўғирчоқлар йўналиши  бўйича :

1-ўрин-Ҳазикова Севил- Ромитан  туман  “Баркамол   авлод”  болалар  маркази  тўгараги  аъзоси, 37- мактаб   8- синф   ўқувчиси .

2-ўрин-Иззатова Зарина-Қоровулбозор  туман “Баркамол   авлод”  болалар         маркази  тўгараги  аъзоси,  1- мактаб     9-синф  ўқувчиси.

3-ўрин-Исматова Моҳира-Вобкент  туман  “Баркамол   авлод”  болалар  маркази  “тўгараги  аъзоси,  10-мактаб   8-синф ўқувчиси.

IX-Ёғоч ўймакорлиги  йўналиши   бўйича :

1-ўрин-Усмонова Наргиза –Гиждувон  туман  61- ИДУМ  10- синф  ўқувчиси.

2-ўрин-Сайфуллаев Амирбек-Бухоро шаҳар Санъат коллежи  1-курс талабаси

3-ўрин-Фаттуллаев Беҳруз-Жондор туман  36-мактаб  4-синф   ўқувчиси.

 

Ғолиб иштирокчилар Бухоро вилоят халқ таълими бошқармасининг диплом, фахрий ёрлиқлари ҳамда вилоят “Баркамол авлод” болалар марказининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 9 йўналиш бўйича 1-ўринни эгаллаган иштирокчилар фестивалнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

“Миллий қадриятлар” кўргазмали  фестивал-танловининг Бухоро  вилоят  босқичи  якуний  натижалари.

2018  йил 27 апрель

  Туман (шаҳар) Тасвирий  санъат Либослар  дизайни Мунчоқли  безак Тўқиш Дўппидўзлик Гиламдўзлик Кулолчилик ва майда  пластика Юмшоқ  ўйинчоқ Ёғоч  ўймакорлиги Фестивал  ҳужжатлари

(5    балл)

Жами   бали Олган    ўрни
1 Бухоро  ш 10 5 9 4 4 8 2 5 2 3 49 IV
2 Бухоро т 10 7 1 9 5 8 5 4 6 3 55 VI
3 Когон  ш 6 5 6 10 10 7 9 8 9 3 72 IX
4  Когон т 5 6 7 5 5 3 1 6 11 3 49 IV
5 Вобкент т 3 3 4 2 2 1 6 3 4 4 28 I
6 Жондор т 7 8 5 1 3 8 10 10 3 4 55 VI
7 Ромитан  т 5 2 3 6 11 4 7 1 6 5 45 III
8 Пешкў т 6 9 8 5 10 8 5 5 8 4 64 VIII
9 Шофиркон т 1 9 5 7 8 6 3 7 8 5 54 V
10 Ғиждувон т 2 6 5 5 7 5 6 6 1 5 43 II
11 Қ-бозор туман 9 4 5 3 6 5 8 2 7 4 49 IV
12 Олот т 8 6 9 12 9 8 4 7 10 3 73 X
13 Қоракўл т 7 8 9 11 7 2 9 9 10 4 72 IX
14 Вилоят  БАМ 4 1 2 8 1 8 10 11 12 4 57 VII