snapshot20171123100246 snapshot20171123100316 snapshot20171123100246 snapshot20171123100058 20171121_103301.mp4_snapshot_04.54_[2017.11.23_15.30.15] 20171121_103301.mp4_snapshot_02.26_[2017.11.23_11.50.06] 20171121_103301.mp4_snapshot_00.25_[2017.11.23_11.46.14] 20171121_102847.mp4_snapshot_02.03_[2017.11.23_15.36.04]

   Жорий йилнинг  21 ноябрь куни Бухоро  вилоят  “Баркамол авлод” болалар  марказида Бухоро Санъат  коллежи  билан ҳамкорликда Таниқли адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан “Халқимизнинг оташқалб  фарзанди”   мавзусида  педагог ходимлар  иштирокида  тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни  “Бухоронома” газетасининг муҳаррири, шоир Шодмон Сулаймонов   кириш сўзи билан очиб берди. -Бугун биз   хотирасига ҳурмат бажо келтираётган  Шароф Рашидов  улуғвор ишлари, донолиги ва камтарлиги, халқига меҳру-муҳаббати, маънавий жасорати билан  номи мангуликка муҳрлади. Бу улуғ инсоннинг  йўлбошчилик маҳорати, юртга садоқати ҳали кўпдан-кўп  раҳбарлар учун ибрат мактаби бўлиб қолади ,-деди у ўз сўзида.

  Марказимиз педагог ходимлари томонидан айтилган  Шароф Рашидовнинг шеърлари, шунингдек, Бухоро Санъат коллежи жамоаси ижросидаги  Ватан ва истиқлолни тараннум этувчи қўшиқлар ҳамда дилбар рақслардан иборат бадиий дастур тадбир  иштирокчиларини хушнуд этди.

  Тадбир дастури вилоят “Баркамол авлод” болалар марказлари директорлари  ва услубшуносларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши билан давом эттирилди.