“Бахтли болалик” фотосуратлар кўрик-танловининг вилоят боскичи

20161123_103304  20161123_104930  20161123_105016  20161123_112302  20161123_112339

Вилоят  “Баркамол  авлод”  болалар марказида  “Бахтли  болалик”  фотосуратлар  кўрик-танловининг  вилоят  босқичи  ўтказилди.

       2016  йил  23 ноябрь  куни   вилоят  “Баркамол  авлод” болалар  марказида  “Бахтли  болалик”  кўрик-танловининг вилоят  босқичи  бўлиб  ўтди. Танловда 14 та “Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак аъзоларидан, умумтаълим мактаб ўқувчиларидан жами   42 нафар   шаҳар, туман  босқичи  ғолиблари,  100  нафардан  ортиқ  томошабин ўқувчи  ва ота-оналар, 70 нафарга  яқин    педагог  ходимлар   иштирок  этди.

Болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ўқувчилар ўртасида иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, техник  воситалар  ишини  ўрганишни  ташкил этиш  ва уларнинг  техник  ижодкорлигини ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган танлов 3  йўналишда ташкил этилди. Унда ҳар   бир йўналиш бўйича шаҳар ва туман босқичидан ғолибликни қўлга киритган 1 нафардан ўқувчи ёшлар ўз ижодий ишлари билан иштирок этдилар.  Ҳакамлар  ҳайъати  томонидан  иштирокчиларнинг  ижодий  ишларини  баҳолашда   иштирокчи  фотосурат  юзасидан  етарлича  билимга  эга бўлиши,  ўз ижодий ишини  ҳакамлар ҳайъати  олдида  мустақил  ҳимоя  қилиши,  фотосуратнинг  белгиланган  ўлчамда  бўлиши, сифат  даражаси,  фотосуратда  техник  талабларга  амал  қилинганлигига  алоҳида  этибор  берилди.2-шарт  бўйича  берилган  саволга  ҳар  бир  тўғри  жавоб  учун  5 балл  берилди.

   Тажрибали, малакали мутахассислардан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ қуйидаги иштирокчилар   ғолиб   деб  топилди.

                           I-  “Бахтли  болалик”  йўналиши  бўйича:

1-ўринОстонова  Халоват –Вобкент   туман “Баркамол  авлод”  болалар     маркази, “Компьютер  графикаси” тўгараги аъзоси,

2-ўрин-Ҳасанов  Шахзод – Ромитан туман “Баркамол  авлод”  болалар  маркази   “Компьютер  сабоқлари” тўгараги аъзоси,

3 -ўрин–Солиев  Шахзод– Бухоро  шаҳар “Баркамол  авлод” болалар маркази  “Компьютер  графикаси  дизайни”   тўгараги  аъзоси,

II- “Номоддий   маданий  мерос”  йўналиши   бўйича:

1-ўрин–Исматов  Ибрат- Вобкент туман “Баркамол  авлод”  болалар     маркази      тўгараги    аъзоси,

2-ўрин –Азимов  Асадбек–  Бухоро  шаҳар  “Баркамол  авлод”  болалар   маркази  тўгараги аъзоси,

3-ўрин –Абдуллаев  Санжар–Қоракўл  туман  “Баркамол   авлод”  болалар  маркази   “Компютер   саводхонлиги”  тўгараги  аъзоси,

 

III- “Баркамол  авлод”  болалар маркази  билимдони   йўналиши  бўйича:

 

1-ўрин— Латипова   Мумтозбегим-Бухоро    туман “Баркамол  авлод”  болалар маркази   тўгараги   аъзоси,

2-ўрин –Турсунов   Нодир –Ромитан   туман   “Баркамол  авлод”  болалар     маркази  “Ёш  фотоҳаваскор” тўгараги  аъзоси,

3-ўрин–Авлёқулова  Озода -Олот  туман “Баркамол   авлод”  болалар          маркази   тўгараги  аъзоси,

Ғолиб иштирокчилар вилоят “Баркамол авлод” болалар марказининг  фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.