20161115_111022   20161115_124601   20161115_131539  20161115_132152

 Бухоро вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида  “Болалар  ва сув” экология  фестивали

     2016 йил  15 ноябрь куни Бухоро вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида “Болалар  ва сувэкология  фестивалининг   вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда 14 та “Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак аъзоларидан, умумтаълим мактаб ўқувчиларидан жами 150 нафар   шаҳар, туман  босқичи  ғолиблари,  90  нафардан  ортиқ  томошабин ўқувчи  ва ота-оналар, 80 нафарга  яқин    педагог  ходимлар   иштирок  этди.

Туман,  шаҳар  босқичи  ғолиблари   вилоят  босқичида   4  йўналишда  беллашишди.

1.Сув  билан  боғлиқ  экологик  расмлар,

2.Экологик  фикрлаш,

3.Сув  ва  маҳаллий   муаммолар

4.Экологик  саҳна  кўриниши  шартлари  бўйича  ўз  билим ва  малакаларини  ўртоқлашишди.

Сув  билан  боғлиқ  экологик  расмлар  йўналишида

1-ўринга -Ромитан   туман  “Баркамол  авлод”  болалар  маркази  “Экология” тўгараги  аъзоси   Муродуллаев  Сардор,

2-ўринга-Когон  шаҳар  “Баркамол  авлод” болалар  маркази  “Ёш  эколог”  тўгараги  аъзоси  Аскаров  Амирбек,

3.ўринга-Бухоро шаҳар  “Баркамол  авлод” болалар  маркази  “Ёш  эколог”  тўгараги  аъзоси  Бафоева  Сабинабону.

Экологик  фикрлаш  йўналишида

1-ўринга -Ромитан   туман  “Баркамол  авлод”  болалар  маркази  “Ёш эколог” тўгараги  аъзоси   Комилова  Меҳринур,

2-ўринга-Бухоро шаҳар  “Баркамол  авлод”  болалар  маркази  тўгараги аъзоси  Ҳикматова  Севиля,

3-ўринга-Қоровулбозор  туман  “Баркамол  авлод”  болалар  маркази  тўгараги  аъзоси  Жуманазаров  Сардор,

Сув  ва  маҳаллий   муаммолар  йўналишида

1-ўринга- Ромитан  туман   “Баркамол  авлод”  болалар  маркази  “Ёш эколог” тўгараги  аъзоси  Муродуллаев  Сардор,

2-ўринга — Ғидувон  туман   “Баркамол  авлод”  болалар  маркази  “Ёш эколог” тўгараги  аъзоси   Баҳодирова  Малика,

3-ўринга-Шофиркон туман  “Баркамол  авлод”  болалар  маркази  “Ёш эколог” тўгараги  аъзоси  Сатторов  Бахтиёр,

Экологик  саҳна  кўриниши  шартида

1-ўринга-Когон  шаҳар  “Баркамол  авлод”  болалар  маркази  “Оби  ҳаёт”  гуруҳи,

2-ўринга-Ромитан  туман “Баркамол  авлод” болалар маркази  “Оби  ҳаёт” гуруҳи,

3-ўринга-Когон  туман “Баркамол  авлод” болалар маркази  “Чашма” гуруҳи  аъзолари  лойиқ  деб  топилди.

Умумжамоа  ҳисобда

 1-ўринга -Ромитан  туман “Баркамол  авлод” болалар маркази  “Оби  ҳаёт”  гуруҳи,

2-ўринга- Бухоро шаҳар  “Баркамол  авлод”  болалар  маркази  “Защитники  природы”   гуруҳи,

3-ўринга- Когон  шаҳар  “Баркамол  авлод”  болалар  маркази  “Оби  ҳаёт”  гуруҳи  аъзолари  лойиқ  деб  типилди.

      Вилоят  босқичида  фахрли  ўринларни  эгаллаган  ўқувчи  ва  жамоаларга   вилоят  “Баркамол  авлод”  болалар  марказининг  фахрий  ёрлиғи  ва  эсталик  совғалари  билан  тақдирландилар.